Ўзбошимчалик қимматга тушди
21.08.2020 - 09:23Дунё тарихига назар соладиган бўлсак, ҳар қандай давлат ва даврда ер ресурслари энг бебаҳо неъмат, ундан тежаб-тергаб фойдаланиш эса фуқаролик мажбурияти этиб белгиланганига гувоҳ бўламиз. Аслида ҳам шундай. Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, барча тоифадаги ер ресурслари давлат мулки, уни тасарруф этиш фақатгина давлат бошқаруви идоралари зиммасига юклатилган.