ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

«ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 29 февралда қабул қилинган Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда, № 9, 494-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда, № 9, 248-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2012 йил 3 майдаги 86 (5506)-сонида эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2012 йил 2 май,

ЎРҚ-328-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(янги таҳрири)

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

2-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Нотижорат ташкилотларга нисбатан ушбу Қонун улар фаолиятининг ўз хусусиятига кўра тадбиркорликдан иборат бўлган қисмига татбиқ этилади.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари ва ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари билан боғлиқ муносабатлар чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: «Чет эл инвестицияси тўғрисида», «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» ва «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси

Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

4-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.

Давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш, улар томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш орқали қўшимча даромадлар олиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 103-сонли «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги қарори.

5-модда. Кичик тадбиркорлик субъектлари

Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилардир:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар;

2) ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа тармоқлардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, улгуржи, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;

3) қуйидаги тармоқлардаги:

Олдинги таҳрирга қаранг.

қонун ҳужжатларида назарда тутилган енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан икки юз киши;

металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;

(5-модда биринчи қисми 3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)

машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;

фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа соҳалардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади. Бунда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий характердаги бошқа шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 350-моддасининг учинчи қисми.

Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органларига, давлат статистика органларига, банкларга ва бошқаларга) ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилади.

(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрида эълон қилинади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ходимлар сонини ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

Олдинги таҳрирга қаранг.

микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 50 фоиз ошадиган бўлса. Ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб кўпи билан уч йил ўтган бўлса, йўл қўйилади;

(5-модданинг бешинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)

кичик корхона уйда ишлаётган фуқаролар (касаначилар) билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30 фоиз ошадиган бўлса.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонли «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

6-модда. Якка тартибдаги тадбиркорлик

Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади.

(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимларни ёллашга ҳақли.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом.

(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган «Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом.

Якка тартибдаги тадбиркор ўз номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, ҳуқуқ ва мажбуриятларни олади ҳамда амалга оширади. Жисмоний шахс ўз тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимлар тузаётганида, якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳаракат қилаётганлигини, агар бу битимларни тузиш вазиятининг ўзидан аниқ англашилмаса, кўрсатиши керак. Бундай эслатманинг мавжуд эмаслиги якка тартибдаги тадбиркорни ўз мажбуриятлари бўйича зиммасидаги жавобгарликдан озод этмайди.

Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганда шахсий иш ҳужжатлари бланкаларидан, муҳр, штамплардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлиги ҳақида далолат бериши лозим.

Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунда, никоҳ шартномасида ёхуд эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 225-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 24-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сон «Судлар томонидан никоҳни бекор қилишга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорнинг 22-банди.

7-модда. Жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти

Жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини оилавий тадбиркорлик, оддий ширкат ва деҳқон хўжалиги шаклларида амалга ошириши мумкин.

Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан кейингина биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномасининг тарафлари бўлиши мумкин.

Оилавий тадбиркорликнинг амалга оширилиши, оддий ширкат ва деҳқон хўжалиги тузилиши, фаолият кўрсатиши ҳамда фаолиятининг тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-боби («Оддий ширкат») ва Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни.

8-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга;

юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишга;

мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга;

ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга;

тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган «Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низом.

ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 2 боби («Рақобатга қарши ҳаракатлар») ва 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно;

кредитлар олишга, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҳамда ўзга мол-мулкини шартнома шартлари асосида жалб этишга, шу жумладан биноларни, иншоотларни, ускуналарни ва ўзга мол-мулкни олишга ва (ёки) текин, ижарага (лизингга) олишга ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга йўналтиришга;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақли.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мажбуриятлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:

ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши;

Олдинги таҳрирга қаранг.

меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгилаши, улар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши;

(9-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши;

рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида» ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари.

реализация қилинадиган маҳсулот ва хизматлар учун сертификатларга эга бўлиши;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 3 боби («Маҳсулотларни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш») ва «Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидалари» (рўйхат рақами 1513, 28.09.2005 й.).

жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357 сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 36-бандига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субьектлари ўзларининг почта манзили ўзгарганда ўн кунлик муддат ичида рўйхатдан ўтказувчи органни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиши керак.

бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритиши;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ва «Давлат статистикаси тўғрисида»ги қонунлари

ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

10-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмалари

Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар бўлган уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга бирлашиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида»ги низом.

11-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.

12-модда. Инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслиги

Тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда афзалликлар олишга қаратилган, қонун ҳужжатларига, иш муомаласи одатларига зид бўлган ва бошқа тадбиркорлик субъектлари бўлган рақобатчиларга зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларига йўл қўйилмайди.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси.

2-боб. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асослари

13-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва, қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки унга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.

Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда, улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ва маънавий зарар учун компенсация тўлайди.

14-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш

Тадбиркорлик фаолиятининг лицензияланиши лозим бўлган турлари қонунлар билан белгиланади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»гиқарори.

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 50-моддасига мувофиқ банкларни, кредит бюроларини рўйхатга олиш, банкларга, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга лицензиялар бериш Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

15-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асоси

Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектларининг ўз мол-мулки ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига асос ва восита бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳуқуқларнинг белгиланиши, ўзгартирилиши ва бекор бўлиши билан боғлиқ олди-сотди, гаров, ижара ва бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.

16-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш ва суғурта қилиш

Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тадбиркорлик фаолияти субъектига кредитлар берилаётганда банклар, бошқа кредит ёки суғурта ташкилотлари кафолат берувчи бўлиши мумкин. Тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўлиши мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти субъекти кредит шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида ўз мол-мулкидан, шу жумладан ашёлари ва мулкий ҳуқуқларидан, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек ўзи олган кредитни тўлай олмаслик хавфини суғурта қилиш полисидан фойдаланиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292 — 298 ва 744 — 748-моддалари.

Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда имтиёзли кредитланиш ҳуқуқига эга