Хўжаюзда тиббиёт маскани фойдаланишга топширилди
Тиббиёт соҳасини ривожлантириш, энг аввало, қуйи тизимдан бошланмас экан, аҳоли орасида саломатликни сақлаш, тиббий хизмат сифатини замон талаблари асосида такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар кутилган натижани бермаслиги кундай равшан. Шу маънода ҳатто олис қишлоқ жойларда ҳам тўғри ташхис қўйиш ва даволаш имкониятига, салоҳиятли кадрларга эга тиббиёт масканлари бўлмоғи ҳаётий заруратдир. Тойлоқ тумани Хўжаюз қишлоғидаги оилавий шифокорлик пунктининг қайта барпо этилиши ана шу мақсадга хизмат қилади.
