Инвестицион салоҳият

Тойлоқ туманда 2020-2022 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган ҳудудий инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

Туманда 2020-2022 йилларда умумий қиймати 392 млрд. 120 млн. сўмлик, 57 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 741 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган. Шундан, 309 млрд. 915 млн. сўм ўз маблағи, 19 млрд. 393 млн. сўм банк кредити, 4 млн. 99 минг АҚШ долл. хорижий кредит, 2 млн. 120 минг АҚШ долл. хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган.

Ҳусусан, 2020 йил якунига қадар умумий қиймати 193 млрд. 682 млн. сўмлик,
32 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 378 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

Жорий йилнинг 26 октябр ҳолатига умумий қиймати 85 млрд. 888 млн. сўмлик, 39 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 356 та янги иш ўринларини яратилган. Шундан;
61 млрд. 392 млн. сўм ўз маблағи, 7 млрд. 70 млн. сўм банк кредити, 1 млн. 812 минг АҚШ долл. хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилган.

 

              Мисол учун;

              1-секторда Саноат соҳасида Варжоме Қорасув” МЧЖ томонидан  “Пласмасса бутилкалари ишлаб чиқаришни кенгайтириш” лойиҳаси умумий қиймати 5 млрд. 366 млн. сўмлик шундан; 2 млрд. 700 млн. сўмлик ўз маблағи 264 минг АҚШ доллар хорижий кредит ўзлаштирилиши натижасида 4 нафар янги иш ўринлари яратилган.

                 2-секторда “Тайлоқ Бахмали” Х/К томонидан “Енгил автомабиллар учун дискалар ишлаб чиқариш” лойиҳаси умумий қиймати 12 млрд. 50 млн. сўмлик; шундан 12 млрд. 50 млн сўм ўз маблағи ўзлаштирилиши натижасида 30 нафар янги иш ўринлари яратилган.

                 3-секторда “Пет Агро Оил” МЧЖ Қ/К томонидан “Пахта ёғи ишлаб чиқариш” лойиҳаси умумий қиймати 2 млрд. 450 млн. сўмлик шундан; 2 млрд. 450 млн. сўм ўз маблағи ўзлаштирилиши натижасида 12 нафар янги иш ўринлари яратилган.

                4-секторда “Ҳасид техтел” МЧЖ томонидан “Текстел тўқимачиликни ривожлантириш” лойиҳаси умумий қиймати 1 млрд. 735 млн. сўмлик; шундан 645 млн сўм ўз маблағи, 109 минг АҚШ доллар хорижий кредит ўзлаштирилиши натижасида 25 нафар янги иш ўринлари яратилган.

             

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тўғрисидаги
 Маълумоти

 2020 йил якунига қадар ўзлаштирилиши режалаштирилган 12 млн. АҚШ доллар миқдорида хорижий инвестициядан, бугунги кунда 3 млн. 681 минг АҚШ доллари миқдорида ёки 30,6 % ўзлаштирилди.

 

Жумладан секторлар кесимида:

1 сектор (туман ҳокими) бўйича жами бўлиб, 101  минг АҚШ доллар,

2 сектор (туман прокурори) бўйича жами бўлиб, 280 минг АҚШ доллар, миқдорида  хорижий инвестиция киритилган.

3 сектор (туман ИИБ) бўйича жами бўлиб, 300 минг АҚШ доллар, миқдорида  хорижий инвестиция киритилган.

4 сектор (туман ДСИ) бўйича жами бўлиб, 3 млн. АҚШ доллар, миқдорида  хорижий инвестиция киритилган.

           

Йил якунига қадар режалаштирилган экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

2020 йил экспорт йиллик режа 37 млн 214 минг АҚШ доллар этиб белгиланган.

Тойлоқ туманида фаолият кўрсатиб келаётган экспортёр корхоналар томонидан 2020йил январь-сентябр ойларида жами 11 млн. 157 минг АҚШ доллар (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 5 млн. 400 минг АҚШ доллар 26 %, саноат маҳсулотлари 5 млн. 723 минг АҚШ доллар 57 %) ҳажмда экспорт амалга оширилди.

 

Октябрь ойининг якунига қадар 864 минг АҚШ доллар экспорт қилиниши кутилмоқда “Дониев Сервис Стил” МЧЖ – 80 минг доллар – 40 тонна майиз, "Агромир Адас" ҚК МЧЖ – 484минг АҚШ доллар – коньякни спирт, "Пет Агро Оил" КК МЧЖ 300 минг АҚШ доллар – ковул маҳсулоти,   

 

Шунингдек:

Қолган экспорт ижроси қўйидагилар ҳисобига таъминлаш чоралари кўрилади:

1. Майиз, 300 тонна, 600 минг АҚШ доллар.

2. Спирт-коньяк, вино 310 минг Далл, 5 млн АҚШ доллар.

3. Профил-метал турбалар, 300 тонна, 300 минг АҚШ доллар

4. Ковул ўсимлиги, 2 минг тонна, 2 млн АҚШ доллар

 

Шу жумладан тайёр ҳамда захира маҳсулотлари ҳисобидан 20 млн АҚШ долларлик экспорт қилиш режалаштирилган. 

 

Ушбу давлатлар билан 25 турдаги саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (майиз, фасол, нухат, мош, ёғ, паранда гўшти, коняк-вино маҳсулотлари, қуритилган мевалар, дуккакли маҳсулотлар, туршак в.х) экспорт қилинди.