Алкаголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ЧАКАНА САВДО ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Республика аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, истеъмол бозорига сифатсиз, сертификатланмаган алкоголли маҳсулотлар кириб келиши ва сотилишига йўл қўймаслик, савдо ташкилотлари томонидан алкоголли маҳсулотларни чакана сотишнинг белгиланган талабларига сўзсиз риоя қилиниши устидан назорат қилишни кучайтириш мақсадида:

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг);

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]

1. 2007 йил 1 майдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар юридик шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари асосида фақат назорат-касса машиналари билан жиҳозланган ихтисослаштирилган дўконлар, алоҳида савдо заллари (секциялар) орқали сотилиши тартиби белгилансин.

2. Қуйидагилар:

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, мазкур қарорда тасдиқланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан марҳум этилган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади ҳамда айбдор ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси соҳасида ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларга риоя қилиш устидан назоратни кучайтирсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш бўйича махсус комиссиялар:

2007 йил 1 майгача мазкур қарорда белгиланган талабларга ва алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган юридик шахсларга фаолиятнинг ушбу турини амалга оширишга рухсат гувоҳномалари берилишини таъминласинлар;

савдо қилувчи корхоналар ушбу қарор билан белгиланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига сўзсиз риоя қилиши устидан қатъий тизимли назорат ўрнатсинлар.

5. «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси 2007 йилнинг 15 апрелигача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг талабномаларига кўра алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга белгиланган шаклдаги рухсат гувоҳномалари тегишли даражада ҳимояланган махсус бланкаларда зарур миқдорда тайёрланишини таъминласин.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномалари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар деб белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2007 йил 16 март,

ПҚ-605-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон
қарорига
1-ИЛОВА

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.

2. Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олган юридик шахслар шуғулланишлари мумкин.

3. Рухсат гувоҳномаси бериш (амал қилиш муддатини 10 кун муддатгача тўхтатиб қўйиш, шунингдек амал қилишини тўхтатиш, бекор қилиш тартиб-қоидаси ташаббуси билан чиқиш) тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этиладиган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш бўйича махсус комиссиялар (кейинги ўринларда «Комиссия» деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича Комиссиянинг хулосалари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш учун туманлар (шаҳарлар) даражасида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида 2-иловага* мувофиқ таркибда алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда «ишчи орган» деб юритилади) ташкил этилади.

* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

4. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси (кейинги ўринларда «рухсат гувоҳномаси» деб юритилади) ҳар бир турғун чакана савдо шохобчасига 3 ва 4-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича аризада кўрсатилган муддатга, бироқ икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

II. Рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга қўйиладиган талаблар

5. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга қуйидаги талаблар қўйилади:

рухсат гувоҳномасини олиш учун ариза берилган пайтда шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шаклланган устав фонди мавжуд бўлиши;

Олдинги таҳрирга қаранг.

шаҳарларда — алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлиги;

(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

турғун савдо шохобчаси таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада жойлашганлиги;

(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)

савдо шохобчалари жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, шунингдек аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган жойларда жойлашмаганлиги;

Олдинги таҳрирга қаранг.

юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган махсус фойдаланиладиган, ҳимояланган фискал хотирали назорат-касса машинаси ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари мавжудлиги.

(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрдаги ПҚ-2280-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52(I)-сон, 641-модда)

III. Рухсат гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

6. Рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахслар турғун чакана савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича Комиссиянинг ишчи органига қуйидагиларни тақдим этадилар:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза;

Олдинги таҳрирга қаранг.

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрдаги ПҚ-2280-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52(I)-сон, 641-модда)

шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади;

Олдинги таҳрирга қаранг.

(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрдаги ПҚ-2280-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52(I)-сон, 641-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрдаги ПҚ-2280-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52(I)-сон, 641-модда)

чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ишчи орган рухсат гувоҳномасини бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотни белгиланган тартибда ахборот соҳасидаги ҳамкорлик воситасида, шу жумладан электрон кўринишида мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборот бундан мустасно.

(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрдаги ПҚ-2280-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52(I)-сон, 641-модда)

7. Юридик шахсдан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

8. Ҳужжатлар юридик шахс томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги маълум қилинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади).

Қонун ҳужжатларида белгиланган тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун юридик шахс — ариза берувчи жавоб беради.

IV. Ишчи орган томонидан аризалар кўриб чиқилиши тартиби

9. Ишчи орган 5 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларнинг ишончлилигини ҳамда алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишнинг мазкур Низом билан белгиланган талабларига мувофиқлигини аниқлайди.

10. Ишчи органнинг барча аъзолари бир овоздан қарор қабул қилган тақдирда Комиссияга рухсат гувоҳномаси бериш тўғрисидаги таклиф киритилади.

Агар ишчи орган Комиссияга ижобий хулоса киритган тақдирда, хулоса билан биргаликда алкоголли маҳсулотлар сотиш ва нақд пул тушумини тижорат банклари кассаларига топширишнинг прогноз ҳажмлари киритилади. Комиссия томонидан рухсат гувоҳномаси берилган тақдирда прогноз ҳажмларга йилнинг ҳар чорагида ишчи орган томонидан тузатишлар киритилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Комиссия раиси ва аъзолари мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган талабларга мос келмайдиган юридик шахсларга рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун шахсан жавобгар бўладилар.

(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)

V. Ишчи органнинг хулосаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши ва рухсат гувоҳномасини бериш ёки рухсат гувоҳномаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби

11. Комиссия 10 иш куни мобайнида ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва комиссиянинг барча аъзолари бир овоздан қарор қабул қилган тақдирда рухсат гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Комиссия юридик шахсни тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

12. Рухсат гувоҳномаси Комиссия раиси томонидан имзоланади.

Рухсат гувоҳномаси бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига, ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Комиссия раиси рухсат гувоҳномаси бланкаларидан мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сақланиши ва ҳисобга олиниши учун шахсан жавоб беради.

Рухсат гувоҳномаси бланкалари, шу жумладан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун юридик шахсларга берилган рухсат гувоҳномаси бланкалари ҳисоби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан берилган рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида юритилади.

VI. Рухсат гувоҳномаси беришни рад этиш учун асослар

13. Қуйидагилар рухсат гувоҳномаси беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

Олдинги таҳрирга қаранг.

рухсат гувоҳномасини бериш учун зарур ҳужжатлар