ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2018 ЙИЛ 15 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-3970-СОНЛИ ҚАРОРИ

ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқаришини мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадида:

1. 2020 йилнинг 1 январига қадар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар тадбиркорлик субъектлари томонидан 1-иловага мувофиқ олиб кириладиган айрим турдаги товарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорининг 4-бандига2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 15 октябрь,

ПҚ-3970-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 октябрдаги ПҚ-3970-сон қарорига 
1-ИЛО