Ҳокимлик ахборот хизмати

Тойлоқ туман ҳокимлиги  “Қўшчинор газетаси

                 Газета  1954 йилдан бошлаб «Ленин байроғи» номи билан Тойлоқ туманининг ўтмишдоши – Комсомол туманида ҳафтада 2 марта А-3 форматда чоп этила бошлаган.

              1959 йилда Комсомол тумани Самарқанд туманига қўшиб юборилгач, газетанинг фаолияти тўхтаб қолган. Ватанимиз мустақиллиги шарофати билан 1992 йил 9 апрелда Тойлоқ тумани ташкил этилгач, газетани қайтадан ташкил этиш билан боғлиқ саъй- ҳаракатлар натижасида 1994 йил 24 декабрда «Янги ҳаёт» газетасининг нишона сони нашрдан чиқди. 1999 йилдан бошлаб газета «Қўшчинор» номи билан дастлаб ойига 3 марта А-3 форматда чиқа бошлади.  2014 йил декабрь ойидан бошлаб газета А-2 форматда, рангли бўёқларда ҳафтасига бир марта чоп этилмоқда. Айни пайтда таҳририятда 11 нафар ишчи-ходимлар фаолият кўрсатмоқда.

              Бугунги кунда таҳририятда 6 нафар олий маълумотли ижодий ходим меҳнат қилмоқда. Ҳар йили 3500-4000 нусхада чиқаётган газетада  ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ва маърифий каби 20 дан ортиқ мавзуларда мақолалар чоп қилиниб, рўзнома минг- минглаб Тойлоқлик муштарийларнинг  меҳрини қозонмоқда. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди