Оммавий ахборот воситалари

Самарқанд вилояти Тойлоқ туман ҳокимлиги  Қўшчинор газетаси

Газета  1954 йилдан бошлаб «Ленин байроғи» номи билан Тойлоқ туманининг ўтмишдоши – Комсомол туманида ҳафтада 2 марта А-3 форматда чоп этила бошлаган.

1959 йилда Комсомол тумани Самарқанд туманига қўшиб юборилгач, газетанинг фаолияти тўхтаб қолган.

Ватанимиз мустақиллиги шарофати билан 1992 йил 9 апрелда Тойлоқ тумани ташкил этилгач, газетани қайтадан ташкил этиш билан боғлиқ саъй- ҳаракатлар натижасида 1994 йил 24 декабрда «Янги ҳаёт» газетасининг нишона сони нашрдан чиқди.

1999 йилдан бошлаб газета «Қўшчинор» номи билан дастлаб ойига 3 марта А-3 форматда чиқа бошлади.

2014 йил декабрь ойидан бошлаб газета А-2 форматда, рангли бўёқларда ҳафтасига бир марта чоп этилмоқда. Айни пайтда таҳририятда 11 нафар ишчи-ходимлар фаолият кўрсатмоқда.