Сессия қарори ижроси таъминланмоқда

   Кеча бўлиб ўтган туман кенгашининг навбатдаги ўнинчи сессиясида карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини кучайтириш масаласи муҳокама этилиб, Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинган эди. Шунга мувофиқ бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, туман кенгаши депутати “Қўшчинор” маҳалласи ҳамда 19-умумтаълим мактабида бўлиб, тарғибот тадбирини ўтказди. Унда маҳалла фаоллари, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

   Суҳбат давомида З. Авазов карантин тартиблари юмшатилгани билан хавф ортда қолмагани, шу сабабли аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш зарурлигини, тиббиёт ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари бу борада фаол бўлишлари лозимлигини таъкидлади.

   - Ҳар биримиз кўчама-кўча ва танлов асосида хонадонларни кириб кўриб, тарқатма материалларни тарқатиб ўқиб беришимиз, аҳоли ўртасида карантин қоидаларига ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтиришимиз зарур, -дейди нотиқ З. Авазов. - Аҳоли ўртасида ўзаро мулоқотни чеклаш, қўлни совунлаб тез-тез ювиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаб бориш, соғлом тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш, ёши 65 дан ошган, сурункали касалликлари бўлган кексалар карантин қоидаларига амалга қилган ҳолда ўз-ўзини изоляция қилиш режимига амал қилишда давом этишлари, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан мунтазаам фойдаланиш, тиббий ниқобни ҳар 3 соатда алмаштириб бориш, очиқ ҳавода сайр қилиш, 3 кишидан ортиқ тўпланиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва ўз вақтида тиббий муассасаларга мурожаат қилиш кераклигини уқтиришимиз даркор.

   Давра суҳбатидан сўнг, хонадонларга кирилиб тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда мингдан зиёд тарқатма материаллар тарқатилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди