Янгиликлар

Туманимизда коронавирусга чалинганлар йўқ

Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўринбосари Иброҳим Ўринов:   Туманимизда коронавирус инфекциясига қарши  курашишда  1 та марказий, 2 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 6 та қишлоқ врачлик пунктлари ва уларнинг 14 та филиалларида 700 дан ортиқ тиббий ходимлар хизмат кўрсатиб келмоқда.

Карантин даврида энергия ресурслари ва маиший чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни қандай кўриш мумкин?

    Ўзбекистонда карантин даврида энергия ресурслари ва маиший чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни кўриш ва ҳисоблагичлар кўрсаткичларини Мажбурий ижро бюроси идораларига жўнатишга имкон берувчи Telegram боти ишга туширилди. 
    Telegram’даги @mibuzbot боти орқали фуқаролар фойдаланилган энергия ресурслари ва маиший чиқинди хизматлари бўйича қарздорлигини кўриши ва ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб, ушбу ботга жўнатиши мумкин.

Бозорлар тўкин, нархлар барқарор

    Карантин даврида туманимиздаги деҳқон бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслиги бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди