Янгиликлар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгашининг 2017 йил якунига бағишланган йиғилиши

Жорий йилнинг 8 январ куни тумандаги 29-сон Мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгашининг 2017 йил фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

ТУМАНДА ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

Тумандаги педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабр кунидаги Олий мажлисга қилган мурожаатномасини Тойлоқ туман маҳаллалари ва ташкилотларида тарғиб қилиш бўйича ташкил этилган вилоят ва туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ички ишлар профилактика инспекторлари яшаш уйлари қуриб фойдаланишга топширилди.

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан ички ишлар профилактика инспекторларига 33 та хизмат уйлари, шундан 24 таси давлат бюджети ҳисобидан, 9 таси ҳомийлар ҳисобидан қуриб тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Шу билан биргаликда, ушбу профилактика инспекторларига имтиёзли кредит асосида матиз автомашиналари ўз эгаларига топширилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди