22 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди
02.08.2022 - 14:55 Кеча хабар қилганимиздек, бугун Тойлоқ тумани Олмазор маҳалласида "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" бўлиб ўтди. Олмазор маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан ўтказилган Унда меҳнат ярмаркасида Тойлоқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази," "UrGaz Carpet", "Sam Fioreta", қандолатчилик цехи, "Imkon" каби корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари ўзларининг бўш иш ўринлари билан қатнашди.