“ОСИЁ БОЛАЛАРИ-2022: ДОНИЁРБЕК ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ 

   Хабарингиз бор, айни кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ВИИ “Осиё болалари” спорт ўйинлари давом этмоқда. Ушбу нуфузли мусобоқада Ўзбекистон спорт делегацияси муносиб иштирок этиб, кучи учликда боришмоқда. 
  Спортнинг эркин кураш тури бўйича мусобоқа иштирикини бошлаган терма жамоамиз орасида Тойлоқ якка кураш ва сув спорт турларига тайёрлаш Олимпия марказининг 10- синф ўқувчиси ИБРАГИМОВ ДОНИЁРБЕК 62 кг вазн тоифасида мутлоқ чемпионликни қўлга киритди. 
  ДОНЁРБЕК биринчи даврада россиялик рақибини, иккинчи даврада туркманистонлик рақибини ҳамда учинчи давра ва финал баҳсларида ҳам Россия Федерацияси курашчиларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди