60 нафар хотин-қизларга тикувчилик машинкаси берилди

    Бугунги кунда аҳолининг, хусусан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
    Зеро, турмуш фаровонлиги ҳам аҳоли бандлиги билан бевосита боғлиқ. Хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар кўлами эса тобора кенгайиб бормоқда.
   Бугун Тойлоқ туманидаги 1-сектор штабида ташкил этилган тадбир ҳам айнан шу мақсадга қаратилди. Унда иштирок этган Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 60 нафар хотин-қизларга ўз эҳтиёжларини қоплаб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун замонавий тикувчилик машинкалари топширилди. 
    Маълумот ўрнида, туманда “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида ижтимоий ҳимояга муҳтож,  ишсиз хотин-қизларга 398 та тикувчилик машинкаси ҳамда 121 та пишириқ печлари ўз эгаларига топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди