Янгиликлар

“Кексалар учун туризм ойлиги” қизғин давом этмоқда

  Кексаларни эъзозлаш, ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг катта ҳаётий тажрибаларидан оқилона фойдаланган ҳолда, ижтимоий фаоллигини янада ошириш борасида бугунги кунда юртимизда кенг кўламли ишлар қилинмоқда.
    Жумладан, жорий йилнинг 1-30 ноябрь кунлари мамлакат бўйлаб ташкил этилаётган “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида минглаб нуронийларимиз иштирокида маданий ва саёҳат тадбирлари ташкил этилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ёлғиз яшовчи фуқаролар ҳолидан доимий хабар олинмоқда.

Ўқувчилар ўртасида иншолар танлови ўтказилди

   Тойлоқ туманида  “9-декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз! ” мавзусида иншолар танловининг туман босқичи ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган танловда тумандаги 61 та умумтаълим мактабларининг 8-11-синф ҳамда 1 - 2-сон касб-ҳунар мактабларининг ўқувчилари иштирок этишди.  

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди