Янгиликлар

Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ўтказилди 

  Мазкур ўқувда Тойлоқ туман ҳокимлиги аппарат ходимлари иштирок этиб, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtube саҳифасидаги ҳавола орқали томоша қилишди.

   Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилди:

   Мавзу: Ижтимоий интеллект. Маърузачи: Бекмуродов Мансур Бобомуродович,
  Давлат бошқаруви академияси профессори

Ҳоким ёшлар билан учрашди

   Бугун Ғўлба маҳалласида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров маҳалланинг уюшмаган ёшлари билан очиқ ва самимий мулоқот қилди. Туман ҳокими Б. Бобоназаров дастлаб, бугун ёшларнинг илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида шартнома асосида ўқишлари учун берилган имтиёз ва енгилликлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди