Тойлоқда хотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинар ўтказилди


    
    Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори асосида “Маҳалла хотин қизлар фаоллари учун оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш методикаси” мавзусида бўлиб ўтган ўқув семинарда Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Раҳмонова, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси З.Жонузоқов, Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, доцент Ҳ.Норқуловлар иштирок этишди. 


Мазкур ўқув семинар давомида:

-Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш;
-Кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг тартиб-тамойиллари:
-Гендер тенгликни таъминлашнинг ўзига хос тамойиллари;
-Оилавий ажримларни пайдо бўлишнинг илмий аспектлари, нотинч оилалар билан ишлашнинг ижтимоий психологик жиҳатлари ва методикалари;
-Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш;
-Оила ва хотин-қизлар худудий бошқармалари ва суд идоралари билан хамкорликни таъминлаш каби ўнга яқин мавзулар бўйича маълумотлар берилди ҳамда видеороликлар намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди