Янгиликлар

ХОРИЖГА ЧИҚИШ ПАСПОРТИ

Жорий йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини (ОВИР) расмийлаштириш тартиб-тамойили бекор қилиниб,  хорижга чиқиш учун биометрик паспортлар бериш (хорижга чиқиш паспорти) тизими жорий этилди.

Спорт-соғлик гарови...

Тойлоқ Олимпия заҳиралари коллежида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва туман ВЕИБ идоралараро комиссияси аъзолари билан ҳамкорликда тумандаги касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўртасида “Бургут” ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди.

 

Тадбирда тумандаги 6 та касб-ҳунар коллежларининг жамоалари беллашдилар.

Тадбир Низом асосида ўтказилиб ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан тумандаги, Тойлоқ Олимпия заҳиралари коллежи III ўрини, Иқтисодиёт ва сервис коллежи II ўринни ва Педагогика коллежи жамоаси I ўринни қўлга киритишди.

Туманда “Прокурор кубоги” спорт мусобоқаси бўлиб ўтди.

8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан вояга етмаганлар ишлари бўйича туман Идоралараро комиссиясининг ташаббусига асосан тумандаги Педагогика коллежида 2018 йилнинг 6-7 март кунлари спортнинг “Волейбол” тури бўйча “Прокурор кубоги” бўлиб ўтди.

 

Ушбу спрот мусобақасида тумандаги 7 та касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар иштирок этишди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди