Спорт-соғлик гарови...

Тойлоқ Олимпия заҳиралари коллежида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва туман ВЕИБ идоралараро комиссияси аъзолари билан ҳамкорликда тумандаги касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўртасида “Бургут” ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди.

 

Тадбирда тумандаги 6 та касб-ҳунар коллежларининг жамоалари беллашдилар.

Тадбир Низом асосида ўтказилиб ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан тумандаги, Тойлоқ Олимпия заҳиралари коллежи III ўрини, Иқтисодиёт ва сервис коллежи II ўринни ва Педагогика коллежи жамоаси I ўринни қўлга киритишди.

 

Тадбир иштирокчиларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилиб, ғолиб жамоа вилоят босқичига иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди