Янгиликлар

Ҳоким қабули

   Аҳоли муаммоларини тинглаб,  қонуний ҳал этиш мақсадида Тойлоқ туман ҳокимининг сайёр қабулидан ташқари кунлик қабули ўтказиб келинмоқда. Унда фуқароларни қийнаётган турли соҳаларга оид муаммолар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш чоралари кўрилмоқда. 
     Бугунги қабулда ҳам фуқаролар турли масалалар юзасидан мурожаат қилишди.   
   Мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда рўйхатга олиниб,  ижросини таъминлаш учун мутасаддиларга бириктирилди.

Мақсад:Маҳаллабай ишлаш тизимини янада жонлантириш

  Бугун ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида ўзгариш, янгиланишлар кузатилмоқда. Ушбу ислоҳотлар замирида халқ манфаати ва фаровонлигини таъминлаш мақсади мужассам. Ана шундай эзгу амаллар самарасида давлат ва халқ ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилиб, халқ оғирини енгил қилишга хизмат қиладиган янгича тизим ишлаб чиқилди. Бугун ушбу тизим – мутасаддиларнинг “маҳаллабай” ҳамда “хонадонбай” ишлаши халқ ва давлат идоралари ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини бажармоқда. 

Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

   Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди