Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

   Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
    Шу мақсадда Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан ҳар ҳафта фуқаролар учун сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Бу галги сайёр қабул Зарафшон маҳалласидаги Ҳавузак қишлоғида ўтказилди. Унда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев, Халқ қабулхонаси туман бўлими вакили ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, қонуний ечим топиш чораларини излашди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди