Мақсад:Маҳаллабай ишлаш тизимини янада жонлантириш

  Бугун ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида ўзгариш, янгиланишлар кузатилмоқда. Ушбу ислоҳотлар замирида халқ манфаати ва фаровонлигини таъминлаш мақсади мужассам. Ана шундай эзгу амаллар самарасида давлат ва халқ ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилиб, халқ оғирини енгил қилишга хизмат қиладиган янгича тизим ишлаб чиқилди. Бугун ушбу тизим – мутасаддиларнинг “маҳаллабай” ҳамда “хонадонбай” ишлаши халқ ва давлат идоралари ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини бажармоқда. 
    Бугун Тойлоқ туман прокурори Асомиддин Сайпиддинов иштирокида ўтказилган йиғилиш ҳам айнан шу мақсадга қаратилди. Сектор раҳбари 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашиб, ишни “хонадонбай” ташкил этиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, эр-хотин ўртасидаги ажримларнинг олдини олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга амалий ёрдамлар кўрсатиш масалаларини муҳокама қилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди