“ОЧИҚ БЮДЖЕТ”нинг 2-мавсум ғолиблари аниқланди
20.09.2022 - 16:56Шу йилнинг 15 июлидан 17 август кунига қадар ўтказилган 2-мавсум ташаббусли бюджет жараёнларида Тойлоқ туман бўйича фуқаролар томонидан 159 таклиф келиб тушган бўлиб, 34 та таклиф ишчи комиссия томонидан саралаб олинди.
Жамғармада 7366 млн сўм маблағ шакллантирилган бўлиб, овоз бериш босқичи якунларига кўра 17 та лойиҳа ғолиб деб топилди.