Жаҳон ва Осия мусобақалари иштирокчилари тантанали кутиб олинди

   Маълумки, яқинда Босния ва Герцеговина давлатида спортнинг Дзю-до тури бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати, 9–18 август кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида “V Халқаро Ислом бирдамлиги ўйинлари”, қолаверса, 12-14-сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ёш ботирлар” халқаро турнири ўтказилган эди. Мазкур мусобақаларда Тойлоқ якка кураш ва сув спорт турларига ихтисослашган олимпия марказининг ўқувчилари фаол иштирок этиб юқори натижаларга эришган эди. Бугун олимпия марказида спортчиларни кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 
 Тадбир давомида сўзга чиққанлар юртимизда спортга қаратилаётган эътибор натижасида спортчиларимиз томонидан эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз юритиб, спортчиларга келгуси мусобақаларда бундан ҳам яхши натижаларга эришишини тилашди.
   Тадбирдан сўнг янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан Тойлоқ якка кураш ва сув спорт турларига ихтисослашган олимпия маркази ўқувчиларининг ота-оналари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди