Кунгуллар хушнуд этилди

Image_tadbir: 

Мамлакатимизда маданият ва санъатни юқори даражага кўтаришда маданият марказларининг ўрни беқиёсдир. Туман ҳокимлиги Маданият бўлими ва маданият марказларининг 2019 йилда истиқболли режалардан бири тумандаги 50 га яқин махаллаларда йил давомида турли тадбирлар ва концерт дастурлар ҳамда ижодий учрашувлар ўтказишдир. Жумладан жорий йилнинг 23 феврал куни Боғичинор маҳалла фуқаролар йиғинида 2-сон Қўрғонча маданият маркази бадиий рахбари Феруза Бақоева хамда ушбу марказ тўгарак рахбари Юлдузхон Хафизовалар рахбарлигида “Сизни соғиниб” деб номланган тадбир ва концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирни Боғичинор махалла фуқаролар йиғини раиси Абдунаби Ахадов очиб бериб мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар ва ютуқлар тўғрисида айтиб ўтди. Махалла фаоллари Нодира Солиева, Мохира Камолова, Кифоят Қурбонова ва Абдулло Абдуллоевлар хам сўзга чиқишиб тадбир бохонасида махалладаги оилалар қолаверса қилиниши керак бўлган ишлар тўғрисида айтиб маданият бўлими томонидан бундай тадбирларни яна кўпроқ ўтказилишини айтишди. Шундан сўнг тадбирни Феруза Бақоева рахбарлигидаги “Драма актёрлари” тўгараги аъзолари томонидан сахна кўринишлари билан бошлаб берди. Маданият ходими Юлдузхон Хафизова куйлаган қўшиққа тадбир иштирокчилари  ўз рақслари билан кўрк бағишлаб туришди. Юлдузхон Хафизованинг “Қизим”, “Қайнона”, “Овсинлар”, “Ўғил бола”, “Қўшнилар” тароналари тадбир иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди ва олқишларга сазовор бўлди. Тадбир якунида “Ўзбекистон” таронасини тадбир иштирокчилари билан биргаликда тик турган холатда куйлашди. Тадбирда 100 га яқин махалла фуқаролари иштирок этишди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди