“ҲЕЧ КИМ МЕҲРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ”

Жорий йилнинг 10 апрел куни тумандаги 21-умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, ҳарбий қисм ва ЎзЛеДиП туман Кенгаши ҳамкорлигида “ҲЕЧ КИМ МЕҲРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва ҳарбий хизмат чоғида ҳалок бўлган фуқаролар фарзандлари, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзандлари ҳамда махсус ҳисобдан чиқарилган оила фарзандлари жалб этилиб, уларга туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ўқув-қуроллари, бадиий китобларлар тарқатилди. Тадбирда ҳарбий қисм оркесторлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Шу билан биргаликда, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, якка тартибда уй шароитида таълим олаётган имконияти чекланган ўқувчиларнинг уйларига бориб, холидан хабар олинди ва уларга ўқув қуроллари билан бирга бадиий китоблар жамланмалари топширилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди