Янгиликлар

ЗУЛФИЯ. БАҲОР КЕЛДИ СЕНИ СЎРОҚЛАБ...

Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор…

Қанча севар эдинг, бағрим, баҳорни,
Ўрик гулларининг эдинг мафтуни.
Ҳар уйғонган куртак ҳаёт берган каби
Кўзларингга суртиб ўпардинг уни.

Бугун – Ўзбекистон Халқ шоираси Зулфия таваллуд топган кун

Туманнинг қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида Зулфия таваллудининг 104 йиллигига бағишлаб "Зулфияхоним издошлари" кўрик танлови ташкил этилди. Кўрик танловда коллежнинг 2 ва 3 босқичда таҳсил олувчи ўқувчи қизлар иштирок этди. Коллеж директори Ў.Усмонов сўзга чиқиб, баҳорнинг биринчи куни билан табриклаб, ўзбек адабиётининг етук намоёндаси Зулфия ижодига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг коллежнинг 7 нафар ўқувчи қизлари белгиланган низом талабларига биноан беллашишдилар.

Зулфияхоним издошлари

2019 йил 1 март куни Тойлоқ педагогика коллежида туман ҳокими ўринбосари, Хотин кизлар қўмитаси раиси М.Қуватова Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тойлоқ туман Кенгаши таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси халқ шоираси Зулфияхоним таввалудининг 104 йиллигига бағишлаб таълим муассасаларида "Зулфияхоним издошлари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ва бадиий кеча ташкил этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди