Янгиликлар

30 июль – Халқлар дўстлиги куни

Сана муносабати билан бугун Тойлоқ туманидаги 21-умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда иштирок этган турли миллат вакиллари ўзаро дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўз урф-одатлари ва асрий қадриятларини эъзозлашга қаратилган дастурлар намойиш этилиб, эзгулик, бирдамлик, тинчлик ва осойишталик тараннум этилди. 

Дўстлик фестивали

   Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хослигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда 2021 йил 10 февраль куни “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди