30 июль – Халқлар дўстлиги куни
01.08.2022 - 14:35Сана муносабати билан бугун Тойлоқ туманидаги 21-умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда иштирок этган турли миллат вакиллари ўзаро дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўз урф-одатлари ва асрий қадриятларини эъзозлашга қаратилган дастурлар намойиш этилиб, эзгулик, бирдамлик, тинчлик ва осойишталик тараннум этилди.