Янгиликлар

Тойлоқ тумани мудофаа ишлари бўлимига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 2022 йил 22 июль кунидаги Н196-сонли буйруғига асосан,  подполковник Набиев Сарвар Миркомилович Тойлоқ тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. 

С.Набиев бунга қадар Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
 

Ислоҳотлар инсон манфаатлари учун

   Юртимизда ҳар бир соҳада “Ислоҳотлар инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда.  Фарзанд тарбияси билан машғул оилаларга давлат томонидан бола пули, нафақа, моддий ёрдам каби кўмаклар кўрсатилаётгани ҳам инсон қадрини улуғлаш саналади. Фақат, бу каби ижтимоий ҳимоя воситалари фуқароларнинг ижтимоий ҳолати, меҳнат ва турмуш шароитлари, даромадлари даражасига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Бироқ, бола парвариши учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилувчилар сони кўпайиб бормоқда. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди