Янгиликлар

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда

  Жорий йилнинг 2-ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш  белгиланган эди.   
  Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида туманимиз мактабгача таълим бўлими таъсаруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги  8 фоиздан 75 фоизга оширилади.

Сайёр қабул мурожаатлар ечимига хизмат қилади   

      Бугун туман Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди.   
     Ўтказилган қабулда туман ҳокими Б.Бобоназаров, туман ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди. 
   Қабулда фуқаролардан уй-жой, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, китобини чоп эттириш ва бошқа ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди