Янгиликлар

Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

   Бугун  ҳам аҳоли мурожаатларини эшитиш ҳамда уларнинг муаммоли масалаларига амалий ечим топишда ёрдам кўрсатиш мақсадида Равот маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.
    Сайёр қабулда ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, уй-жой таъмири, тиббий ва моддий ёрдам, болалар нафақасини олиш, кадастр ҳужжатларидаги муаммолар каби масалалар юзасидан мурожаалар келиб тушди.    

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!

  Юқоридаги шиор остида Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан тузилган тарғибот гуруҳи томонидан 19-20-умумтаълим мактабларида  битирувчиларининг ота-оналари билан учрашув ўтказилди. 

“Илк ривожлантириш маркази”га делегация аъзолари келиши кутилмоқда

   Маълумки, ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан Тойлоқ туманида Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Илк ривожлантириш маркази” ташкил этилган эди. 
    Марказда 3 та модел бўйича 316 нафар кам таъминланган оила фарзнадлари ҳамда имконияти чекланган болажонларга 20 нафар малакали мутахассислар таълим-тарбия бермоқда. 34 нафар бола марказдан умумий ўрта таълим мактабига чиқарилди. Қувонарлиси шуки, 9 нафар алоҳида таълимга эҳтиёжи бор тарбиланувчилар умумтаълим мактабларида ўзи қатори болалар билан бир синфда ўқиш имконига эга бўлди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди