Ёшлар учун яна бир лойиҳа

 

  Ёшларнинг Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматга ва она юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажаришга бўлган ҳавасини ошириш, ёшларнинг жисмонан соғлом, кучли ва иродали маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш мақсадида ўтказилаётган “Ёшлар фестиваллари” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. 

 

  Ана шундай кўтаринки шукуҳга бой бўлган тадбирнинг навбатдагиси бугун 1-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди. 
  Унда ўқувчи-ёшлар ўзларининг турли соҳаларга бўлган қизиқишлари ва иқтидорларини намойиш этишди. Тадбир доирасида бадиий-адабий ижодий кечалар, спорт-соғломлаштириш ва ҳарбий ватанпарварлик кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди