“Ёшлар фестиваллари”га старт берилди

    Ёшларнинг Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматга ва она юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажаришга бўлган ҳавасини ошириш, уларда Қуролли Кучларимизга бўлган ижобий фикрларини янада кучайтириш, ёшларнинг жисмонан соғлом, кучли ва иродали маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш бош мақсадларимиздан бири ҳисобланади. Шу боисдан, бугун ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат ва жамоат ишларидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар фестиваллари” тадбирларига старт берилди.

    Ана шундай тадбир бугун туманимиздаги 61-умумтаълим мактабида ўтказилди. Фестивал доирасида “Табиат ва мен” меъморий ва ландшафт дизайнлари бўйича кўргазмали танлов, талаба-ёшлар ўртасида “Мунозара” дебат турнири, ёшларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга қаратилган “Заковат” ўйинлари, ёшларнинг медиа саводхонлигини ошириш мақсадида “Ёш журналист ва блогерлар мактаби” фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, йигит-қизлар ўртасида спортнинг кураш, баскетбол, стол тенниси, бадминтон турлари бўйича “Ёшлар кубоги” мусобақаси ўтказилди.

   Фестивалда, айниқса, замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг жанг санъати асосидаги кўргазмали чиқишлари ўқувчи ва ёшларда катта таассурот қолдирди. Уларнинг қалбида фахр ва ғурур ҳиссини уйғотди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви доирасида сайёр қабул ташкил этилди.. Унда туман ҳокими Б.Бабоназаров уюшмаган ёшларнинг муаммоларини тинглади.  Уларнинг ижросини таъминлаш бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ ва тезкор топшириқлар берди.

   “Ёшлар фестиваллари” 25 декабргача давом этади.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди