Янгиланаётган Ўзбекистонда аёллар мавқеи

   

   Кейинги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган янги босқичдаги туб ислоҳотлардан пировард мақсад, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқаришдан иборат. Бу ўринда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

   Ўз навбатида, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кучайтириш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча босқичларида ҳар томонлама иштирок этиши ҳамда қарор қабул қилишда етакчилик қилиши учун тенг имкониятларни таъминлаш, гендер тенглик борасидаги чора-тадбирлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

   Хусусан, бугун Тойлоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талаблари ва мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

  Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реаблитация қилиш ва мослашиш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш вилоят ҳамда туман маркази, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ўтказилган семинарда вилоят маркази раҳбари М. Азимова, туман маркази раҳбари И. Мамедова, туман ҳокимининг хотин-қизлар ишлари бўйича маслаҳатчиси  М. Қуватова, “Қўшчинор” газетаси муҳаррири М. Йўлдошева, вилоят кенгаши депутати Д. Улуғбоева ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.


 

  Семинар-тренингни Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реаблитация қилиш ва мослашиш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш вилоят маркази раҳбари М. Азимова олиб борди. Унда соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Президент қарорлари мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бир қаторда “Гендер тенглик тушунчаси”, “зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ҳимоя ордерини бериш тартиби”, уларни ёрдам кўрсатиш махсус марказларига жойлаштириш, зўравонлик хулқ-атворини ўзгартиришбўйича тузатиш дастурларини ишлаб чиқиш, жабрланувчиларни аниқлаш ва манзилли ёрдам бериш чоралари мавзуларида ҳам сўз юритилди.

   Семинарнинг иккинчи қисмида иштирокчилар ўртасида амалий машғулотлар ўтказилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди