Тойлоқда камбағал ва ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилади 

   Мамлакатимизда камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосида уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишдаги ишларни тартибга солиш мақсадида Президентимизнинг жорий йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди. 
   Ушбу қарорга асосан Тойлоқ тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ишсиз фуқаролар учун қисқа курслар ташкил этилган. Бугун туман ҳокими Б. Бабоназаров ана шу ўқув курси фаолияти билан яқиндан танишди. Курс қатнашчилари учун ўқув-амалиёт хоналарида яратилган шароит билан яқиндан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди