Самарқанд вилояти делегациясининг Тожикистон Республикасига ташрифидан мақсад нима?

   Жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикасининг расмий делегацияси Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида бўлишди.

Мазкур тадбирда Самарқанд вилоятидан Вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бўлим бошлиғи А.Рахмонов, Тайлоқ тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Д.Умирзоқов, Ургут тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Т.Махматмуродов ҳамда маҳаллий тадбиркорлардан иборат вакиллар иштирок этишди. 

    Ташриф доирасида икки давлат ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда инвестиция соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди. 

   Ташкил этилган учрашувлар давомида Вилоят делегацияси томонидан паррандачиликни ривожлантириш, қурилиш материллари, чарм-пайабзал махсулотлари, керамик плиталар, метал трубалар, хўжалик электротехника буюмлари ва бошқа махсулотларин етказиб бериш бўйича умумий қиймати 41,2 млн. АҚШ долларга тенг бўлган экспорт шартномалари имзоланишига эришилди.

   Шу билан бирга, келгусида амалга оширилиши мумкин бўлган инвестицион соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича бир қатор музокаралар олиб борилди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди