БИР КЕЛИБ КЕТИНГ ҚИШЛОҒИМИЗГА

 

  Мамлакатимиз тараққиёти улкан бунёдкорлик ишларига асос бўлмоқда. Шаҳару қишлоқларда замонавий, кўркам биноларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратилиб, турмуш даражаси ошиб бормоқда.

   Навбаҳор маҳалласидаги Наққашон қишлоғида ҳам 1,9 километр узунликдаги ички кўчалар таъмирланди. Қишлоқ марказидан ўтадиган кўчада ёритгичлар ўрнатилди. Қишлоқларда алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Қишлоғимизда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилди.

  Туманимизда байрам арафасида янги кўркам бино ва иншоотлар, замонавий мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди. Айниқса, туман марказида қад ростлаётган 12 ва 16 қаватли турар-жойлар туманимиз чиройига чирой қўшмоқда.

   Қолаверса, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, бандлигини таъминлаш,  борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами кун сайин ортиб бормоқда. Бунинг барчаси мустақиллигимиз туфайли эришдик, десам муболаға бўлмайди.

   Илоҳим, юртимиз гуллаб-яшнайверсин, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 

Азизжон ОРЗИМУРОДОВ,

Наққашон қишлоғи.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди