Сайёр қабуллар яна фаолиятини бошлади

    Бугун Хўжақишлоқда туман ҳокими Б. Бобоназаровнинг карантиндан сўнг илк сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Қ. Исмоилов, туман ИИБ бошлиғи Ш. Тоғаев, туман ҳокими ўринбосари Н. Асадов ҳамда туман ташкилот, корхона, муассасалар раҳбарлари ва мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.  Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, ички йўлларни таъмирлаш, бандлик, ер ҳамда уй-жой билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди.

    -Ёш оиламиз, икки нафар фарзандимиз бор. Мен ҳам турмуш ўртоғим ҳам ишсизмиз. Шароитимиз оғир. Уйжойимни таъмирлашда моддий ёрдам беришингизни сўраб келдим, -  дейди сайёр қабул чоғида ўртақишлоқлик Зарнигор Абдусаматова.

   Туман ҳокимига мурожаатчига:  “Қўлдан берганга қуш тўймас” деб бежизга айтилмаган. Моддий ёрдамни бир марта ёки икки марта берармиз.  Қачонгача тўрт мучангиз соғ бўла туриб, ишламай, ўзгалар кўмагига кўз тикиб, боқиманда бўлиб ўтирасизлар.  Эр-хотин икалангиз ҳам соппа-соғ, ишлашга лаёқатли экансизлар. Мен икалангизга ҳам иш топиб бераман. Биттангиз маошингизни рўзғорга сарфласангиз, биттангиз уй-жой таъмирига ишлатасиз, - тушунтириш бергандан сўнг туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарига топшириқ берди.   

   Қабул давомида фуқаролардан 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Тингланган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди