“Фарзандларимиз бу даргоҳдан ҳам билим ҳам касб-ҳунар эгаси бўлиб чиқишлари шарт”

   

Ёзги таътилнинг сўнгги ойи тугаш арафасида. Янги ўқув  мавсумида мактаблар ва уларнинг атрофи обод бўлса, синфхоналар таъмирланган, дарс ва машғулот ўтишга тайёр турса, ўқувчи ҳам ана шундай кайфиятда мавсумни бошлайди. Хўш, билим масканлари янги ўқув йилига тайёрми?

   Шу саволга жавоб топиш ҳамда таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида туман ҳокими Б. Бобоназаров туманимизда янги ташкил этилган 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлди.

    Мактабда ўқувчиларни ўқитиш методи, ўқув ва амалий машғулот хоналарининг жиҳозланиши, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ҳудуднинг ободончилиги ва қабул жараёнлари билан яқиндан танишди.

   Туман ҳокими Б. Бобоназаров муассаса раҳбари билан бўлган суҳбатда таълим сифатига ва кадрлар танлаш масаласига алоҳида эътибор бериш кераклигини, фарзандларимиз бу даргоҳдан ҳам чуқур билим ҳам касб-ҳунар эгаси бўлиб чиқишлари шартлигини таъкидлади.

 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди