Туман ҳокими тадбиркорларга мурожаат қилди

    Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров билан бўлган учрашувда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.

    Учрашув аввалида туман раҳбари пандемия даврида туманда аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш, аҳоли саломатлигини асраш, озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий воситалар захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

    -Карантин вақтида биз тадбиркорларнинг кўмагида оғир вазиятдан чиқдик. Шу ўринда Юртбошимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшган туманимиз тадбиркорларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди ўз сўзида туман ҳокими Б. Бобоназаров.

   Учрашувда туман раҳбари тадбиркорларга мурожаат қилиб, мана шу эзгу ишлар давоми сифатида “Саховат ва кўмак” жамғармасига имкон қадар ҳисса қўшишга, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилалар тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирди.   

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди