Равон йўллар - обод ва фаровон манзилларга элтар

    Тойлоқ туманида қишлоқлар йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Янгиқишлоқ  қишлоғига етиб келди.

    Президентимизнинг жорий йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан Янгиқишлоқнинг 1, 7 километр маҳаллий йўли асфальт қилинди.

   -Кейинги йилларда юртимизда жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Нафақат туман марказида, балки чекка қишлоқларда ҳам бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз ҳам кўчаларимиз таъмирланишини орзу қилиб келардик. Мана бугун шу орзуимиз ушалди, - дейди янгиқишлоқлик М. Очилов.  

    Мамлакатимизда ҳар соҳада жадал кечаётган ислоҳотлар барчамизнинг ҳаётимизга сермазмун ўзгаришларни олиб келмоқда. Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак, деган шиорнинг илгари сурилгани фуқароларда Ватан равнақи учун кўтаринкилик, ўзгача ишонч ва ҳамжиҳатлик туйғуларни шаклланишига хизмат қилмоқда.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди