“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви онлайн тарзда ўтказилди

    Бугун деярли бутун дунёда ҳукм суриб турган пандемия анъаналарга ўзгартириш киритишга мажбур этмоқда. Хусусан, “30 июнь - Ёшлар куни» кенг нишонланадиган «Ёшлар ойлиги»даги тадбирлар аввалгиларидан ўзига хос тарзда, санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилиб, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда онлайн тарзда ўтказилмоқда.

   Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан  “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви “Zoom video” дастури орқали ўтказилди. Учрашувга мактабни олтин медаль билан тамомлаган 8 нафар битирувчилар таклиф этилди ва яна кўплаб ёшлар онлайн тарзда иштирок этишди.

  Онлайн учрашувда туман ҳокими Б. Бабоназаров туманда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритиб, ўғил-қизларимизнинг ҳуқуқий, таълим, хорижий таълим, ижтимоий, тадбиркорлик соҳалардаги саволларига атрофлича жавоблар берди, уларнинг таклифлари эшитилди ва ўзаро фикр алмашилди. Ёшларни қизиқтирган ёки улар фаолият юритаётган йўналишлардаги долзарб масалаларнинг ечимлари кўрсатиб берилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди