Туманимизга 11 тепловизор келтирилди

   Covid-19 пандемияси тарқалишининг олдини олиш борасида қўлланилаётган чора-тадбирлардан бири тепловизорлардан фойдаланишдир. Эндиликда туман ҳокимлиги биносига кирувчиларнинг иситмаси ана шу қурилма асосида масофадан туриб ўлчанади. Иссиғи юқори бўлган ҳокимлик ходимлари ёки фуқаролар бинога киритилмайди.

    Туман санитария-эпидемиология осойишталик марказидан хабар беришларича, худди шундай тартиб туман тиббиёт бирлашмаси, ИИБ, прократура, СЭОМ каби фуқаролар кўп келадиган ташкилотларга ҳам ўрнатилган. Айни дамда туманимизда 11 та тепловизор келтирилган бўлиб, кейинчалик уларнинг сонини кўпайтириш кўзда тутилган.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди