Бозорларда нарх-наво барқарор

   Карантин вақтида нархларни асоссиз оширилишига қарши туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида мунтазам равишда таъсирчан чоралар кўриляпти. Туманимизда мавжуд деҳқон бозорларида ҳар куни мониторинг тадбирлари олиб борилиши натижасида нарх-наво барқарорлиги бир меъёрда сақланиб турибди.

   Бугун туман ҳокими Б. Бобоназаров Тойлоқ деҳқон бозорида бўлиб, бирламчи озиқ овқат маҳсулотларининг нарх-навоси билан танишди. Бозорда савдо доимгидек, барча маҳсулотлар етарли - ҳеч бир маҳсулотга ёппасига талашган кишини учратмайсиз. Маҳсулотнинг тугаб кетганлиги ёки қиммат сотилаётганлиги каби ҳолатларга дуч келмадик. Бир қоп (Жомбой) ун 130 минг сўм, 1 литр кунгабоқар ёғи 10 000 сўм, картошка 3000-3500 сўм, сабзи 1000 сўм, пиёз 1500-2000 сўм, тухум 600-700 сўм, гуруч 5000-7500 сўм, мол гўшти – 45 000, қўй гўшти – 50 000 сўмдан сотиляпти.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди