Камбағалликни қисқартиришда депутат фаол иштирок этмоқда

     Бугунги кунда ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, ишсизликнипнг олдини олиш борасида сайъ-ҳаракатлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигини оширишнинг энг мақбул йўли бу ишсиз ва кам таъминланган оилаларни томорқачилик, тадбиркорлик, бизнесга ўргатишдир. Ана шу мақсадни кўзлаб туман кенгаши депутати Матлуба Аминова Чароғбон маҳалласида хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг томорқадан фойдаланиш маданиятини ўрганиб, уларга қандай экин турларини экиш бўйича тавсияларини берда. Шунингдек, депутат фуқароларнинг муаммоларини ўрганди ва уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олди. 2 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлашда ўз ҳиссасини қўшди.

  - Томорқа кони фойда деб бежизга айтишмаган. Чўп суқса кўкарадиган унумдор тупроғимиз, сув, қуёш, қўйингки, бир парча ердан унумли фойдаланиб, рўзғоримни бутлайман деган кишига барча шароит етарли. Фақатгина қунт ва хоҳиш бўлса бас.  Лекин шундай оилалар ҳам борки, ҳайҳотдек томорқасига ҳеч нарса экмайди, ернинг умрини хазон қилади.  Сув тақчил деган баҳонаю важлар билан мевали дарахт ўрнига терак, тол, тут экиб қўйиш ёки турли озиқ-овқат экинлари ўрнига чорва учун бошоқли дон, беда етиштиришни афзал билади. Рўзғорига бодринг, помидор, сабзи, пиёзу картошкани ҳам бозордан ташийди. Бунинг оқибатида эса оилада етишмовчилик вужудга келади, хонадондан қут-барака учади, эр-хотин ўртасидаги уруш-жанжал ҳам шундан келиб чиқади.  Афсуски, бундай боқиманда кимсалар орамизда йўқ, дея олмаймиз,- дейди М. Аминова.                

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди