Шарофиддин Осиё чемпиони бўлди

    25-февраль куни Дубай шаҳрида бошланган Оғир атлетика бўйича  Осиё чемпионатида Қитъамизнинг сараланган спортчилари қаторида Тойлоқ олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқувчилари ҳам иштирок этишмоқда. Шуни фахр билан айтиш жоизки, мазкур мусобақада ушбу мактаб-интернатнинг 10-синф ўқувчиси Шарофиддин Амриддинов 96 кг вазн тоифасида баҳсларга киришиб, ғалабани қўлга киритди.  У мусобоқанинг  даст кўтариш баҳсларида 135 кг ҳамда силтаб кўтариш баҳсларида 155 кг, умумий ҳисобда  290 кг вазндаги оғирликни бўйсиндириб, мусобоқанинг мутлоқ чемпиони бўлди.

     Спортчимизни, қолаверса, унинг мураббийларини туман ҳокимлиги ҳамда тумандошларимиз номидан қутлаймиз!

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди