Тойлоқда Жаҳон андозасига мос, замонавий ахборотлаштирилган суд биноси очилди.

2019 йилнинг 2 октябрь куни Тойлоқ туман судлари биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Камилов Козимжон Фозилович, Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич, Тойлоқ туман ҳокими Бабоназаров Баҳодир Қодирович, вилоят судларининг раислари, фахрий судялар, туман ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Бино қурилиши "Хуршед барака сервис" МЧЖ томонидан 2018 йилнинг октябрь ойида бошланиб 2019 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилди. Бино 3 қаватдан иборат бўлиб, қурилиш ишларига жами 6 миллиард 367 миллион сўм маблағ сарфланган.  Ушбу бинода иқтисодий, жиноий, маъмурий ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судлар жойлаштирилиб Республика бўйича  биринчилардан бўлиб очилган тўртта судлар бирлашган, Жаҳон андозасига мос замонавий ахборотлаштирилган суд биноси ҳисобланади.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди