Баҳор - байрамлар фасли!

8-март Халқаро хотин – қизлар байрами муносабати билан 2019 йилнинг 7-март куни  Тойлоқ туман халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 200 нафар хотин-қизларга Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ҳамда Мотамсаро Она ҳайкалига борилди.Саёҳатдан сўнг тумандаги  “Камронбек” базмгоҳида уларга байрам дастурхони  ташкил этилиб, байрам совғалари тарқатилди.