Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг йиғилиши

Тумандаги педагогика коллежида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда барча Кенгаш аъзолари ҳамда тенгдошлари орасида алоҳида ўрнак кўрсатган ёшлар қатнашишди. Йиғилиш давомида туман Кенгаши томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Кенгаши раиси М.Ашуровнинг ҳисоботи эшитилди. 

Ҳисобот жараёнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан қилинган ишлар ва  амалга оширилган чора-тадбирлар айтиб ўтилди. 

Шунингдек, Кенгаш томонидан 2019 йил иш режаси кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди